Медиа Ниқоб расмий логотипиМЕДИА НИҚОБМУСТАҚИЛ ТАҲЛИЛИЙ НАШР
Янгиликлар · 2026-11-19 · 13 дақиқа · 👁 1 марта ўқилди

ПАРИЖ СУДИДА СЎЗ ЭРКИНЛИГИ МУХОКАМАСИ

ПАРИЖ СУДИДА СЎЗ ЭРКИНЛИГИ МУХОКАМАСИ

МЕДИА НИҚОБ КЭЛ ЛАЙТМАН ТАХАЛЛУСИ БИЛАН ФАОЛИЯТ ЮРИТУВЧИ ИСПАНИЯЛИК ФЕЙКЛАРГА ҚАРШИ КУРАШУВЧИ РУС ТАНҚИДЧИСИНИНГ "АФСОНАВИЙ ПАРИЖ СУДИДА СЎЗ ЭРКИНЛИГИ ҲАМДА ЎЗБЕКИСТОННИНГ ШАЪНИ ҲИМОЯ ҚИЛИНМОҚДА!" НОМЛИ ТАНҚИДИЙ МАҚОЛАСИНИ МУШТАРИЙЛАРГА ТАҚДИМ ҚИЛАДИ!

АФСОНАВИЙ ПАРИЖ СУДИДА ЎЗБЕКИСТОННИНГ ШАЪНИ ҲИМОЯ ҚИЛИНМОҚДА!

Мўътабар Тожибоеванинг ҳаммол (НОСИЛЬЩИК) Надежда Атаеванинг ёлғон ва интригасига қарши кураши!

Европанинг юраги бўлган Париж буюк драма саҳнасига айланди - ҳақиқат ва ёлғон, нур ва соя, жасорат ва фитна тўқнашуви.

Тор кўчалар, қадимий бинолар, ялтираб турган чироқлар - ҳаммаси Франция чегараларидан анча нарида кечаётган курашга гувоҳ бўлгандек эди.

Ушбу кураш марказида қатъият ва жасорат рамзи бўлган Мўътабар Тожибоева турибди; унинг исми адолат қудратига ишонадиганлар учун рамзга айланган.

Унинг ҳар бир қадами, ҳар бир сўзи бутун дунё томоша қилаётган глобал жангнинг бир бўлагидир.

Ҳақиқат ҳар доим ҳам оддий бўлмайди. Баъзан у расмий баёнотларда ҳам, ижтимоий тармоқлардаги шов-шувли даъволарда ҳам тўлиқ акс этмайди. Шунинг учун ҳақиқатга энг яқин йўл — далилларни солиштириш, манбаларни текшириш ва ҳар қандай хулосага танқидий ёндашишдир.

«Демократиянинг ҳақиқий кучи танқиддан қўрқмаслигидадир. Агар савол бериш жиноятга айланса, демократиянинг ўзи хавф остида қолади.»

Йиллар давомида узлуксиз равишда жахон ахборот майдонида Ўзбекистонга қарши ахборот хуружлари, фейк баёнотлар бериши билан танилган “ҳуқуқ ҳимоячиси” Надежда Атаева бошлаган суд томошаси давом этмоқда.

2021 йилнинг декабрь ойида Францияда сиёсий қочқин мақомида яшовчи собиқ Ўзбекистонлик Надежда Атаева ва унинг оилавий уюшган жиноий гуруҳининг адвокати WILLIAM WOLLнинг туҳмат ва бўхтонлардан иборат, яъни Мўътабар Тожибоевани ушбу унсурлар ҳақида туҳмат, ҳақорат ва ҳақиқатга мос келмайдиган маълумотлар тарқатилишини ўз ичига олган 13 та иборани рўкач қилиб берган шикоятига асосан менга қарши шарманали ва қалбаки айбловлар билан жиноят иши қўзғатилган.

Адвокат WILLIAM WOLL ўзининг Тожибоевага нисбатан туҳмат ва бўхтонлар қилаётганини била туриб Атаеваларни ҳимояси учун тайёрлаган шикоят аризасида қуйидагиларни баён қилган:

"... Францияга келганида, Тожибоева хоним Атаевадан ёрдам сўради ва у ёрдам берди.

У (Тожибоева) ўзини (Атаевага) ўзбек режими таъқиб қилаётган шахс сифатида таништирди, гарчи аслида у айнан шу режим томонидан Атаева хонимнинг уюшмасини йўқ қилиш учун юборилган бўлса ҳам...

*

Бир неча йил давомида Тожибоева хоним ва бир қатор бошқа шахслар ушбу уюшма, унинг президенти ва уларнинг айрим ҳамкорларига нисбатан тизимли ҳужумлар уюштиришди.

Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари бузилишини фош этувчи мухолифатчиларни обрўсизлантиришга қаратилган бу саботаж кампанияси эҳтимол тўғридан-тўғри ёки билвосита Ўзбекистон ҳукумати томонидан ташкил этилган...”

Надежда Атаева 2024 йилнинг 25 март куни интернет тармоқлари орқали «Мўътабар Тожибаевага нисбатан жиноят иши бўйича суд муҳокамаси бошланганлиги ҳақида”ги шармандали баёнотида қуйидагиларни баён қилган:

НАДЕЖДА АТАЕВАНИНГ БАЁНОТИДАН ЛАВҲА:

«...Шикоятчилар 2021 йил декабрь ойида ариза билан мурожаат қилган ва процессуал тартибда жабрланувчилар деб тан олинган.

Улар интернет тармоғида эълон қилинган материалларда мавжуд деб ҳисоблаган, уларнинг фикрича, туҳмат, ҳақорат ва ҳақиқатга мос келмайдиган маълумотлар тарқатилишини ўз ичига олган 13 та иборани кўрсатганлар.

Тергов жараёнида Франция Бош прокуратураси томонидан яна иккита ибора бўйича қўшимча айблов киритилган.

Шу тариқа, мазкур жиноят иши доирасида суд 2021 йил октябрь ойидан декабрь ойига қадар интернет тармоғида эълон қилинган жами 15 та иборага ҳуқуқий баҳо беради.

Тожибоева 2017 йилдан бери давом этиб келаётган тўхтовсиз медиакампанияни бошлади. У интернет тармоғида Марказий Осиёда инсон ҳуқуқлари ташкилотига, Надежда Атаева ва Алим Атаевга, шунингдек, бизнинг дўстларимиз ва ҳамкорларимизга нисбатан 500 дан ортиқ материаллар жойлаштирди.

Унинг баёнотлари салбий баҳоловчи хусусиятга эга бўлиб, у тўғридан-тўғри ҳақоратларга, туҳматга, асосланмаган ва бемаъни тарзда ўта оғир жиноятларни содир этишда айбловларни ўз ичига олади.

Ушбу ҳужумлар даъвогарларга қарши туҳмат ва оммавий ҳақорат шаклида бўлиб, мунтазам равишда Facebook ва интернетда эълон қилинади.

Франциядаги ўзбек диктатураси томонидан ёлланган бу фаолларнинг туҳматли ҳаракатларига барҳам бериш мақсадида аризачилар Тожибоева ва унинг ҳамкасблари томонидан эълон қилинган юзлаб постлар орасидан тўққизтасини танладилар.

2023-йилнинг 17-январда Тожибоева хоним расмий айблов билан юзлашди.

2024 йилнинг 24 октябрида суд қўшимча тергов ўтказишга қарор қилди, чунки ҳибсга олиш буйруғидан икки баёнот чиқариб ташланган эди...”

2018 йилда Надежда Атаева Мўътабар Тожибоевани илк бора Париж судига берганди. Унгача Атаева ва унинг жиноий ҳамкорлари билан биргаликда содир қилган қилмишларини сони ва саноғи йўқ. Шунга қарамай Атаева ва унинг жиноий ҳамкорлари томонидан Тожибоевага қарши сохта даъволар ва босим ўтказилди. Шунда бутун дунё ким ҳақиқат учун курашишга тайёр эканини ва ким ёлғон ҳамда туҳмат тўлқинлари ортида яширинаётганини кўрди.

Атаеванинг адвокатлари ҳеч қандай асосларсиз туҳматга асосланган даъво аризасини судга топширганларидан кейин Тожибоевани ҳимояси учун оммавий норозилик намойишлари, узлуксиз очлик эълон қилишлар ва қўллаб-қувватлаш мактублари Париж судига ёғилди.

Босим мислсиз эди, лекин мустаҳкам ва нуфузли инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Тожибоева таслим бўлмади.

Йиллар давомида у ҳаётини сақлаб қолган одамлар, шунингдек, инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари, журналистлар, сиёсатчилар ва оддий фуқаролар унинг ёнида туришди. 220 нафар фаол "Мўътабар Тожибоева учун" коалициясини тузиб, навбатма-навбат очлик эълон қилишди.

У босим ва уларни йўқ қилишга қаратилган уринишларга қарамай, ҳақиқий инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари бирлашиб, ҳақиқатни ҳимоя қила олишини рамзий қилган рамзга айланди.

Тизим ҳалол одамларни ёлғон, туҳмат ва обрўсизлантириш тўлқинида чўктиришга уринди. Ана шунда "Инсон ҳуқуқи сохасидаги диктатурага, фейк ҳамда коррупцияга қарши курашиш" Бутунжахон Коалицияси майдонга чиқди.

Курашчилар уни шундай яратдики, улар ҳақиқий инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари фақатгина эришган ютуқлари, овозлари ва ахлоқий обрўлари туфайли нишонга олинаётганини кўришди.

Бу адолатсизлик яна бир бора норозиликни келтириб чиқарди. Дунёнинг турли бурчидаги инсон ҳуқуқлари фаоллари, журналистлар, мухолифат етакчилари ва нуфузли жамоат арбоблари Мўътабар Тожибоевани қўллаб-қувватлаш кампаниясида бирлашдилар.

Улар Париж суди номига Тожибоевани қўллаб-қувватлаш мактублари, Атаеванинг ноқонуний ҳаракатлари ҳақидаги гувоҳлик кўрсатувларини баён қилиб йиллар давомида халқаро миқёсда давом этаётган фитна ва ёлғонларга қарши кучли тўсиқ яратдилар.

2018 йил 11 ноябрда Париж жиноят суди даъвогар томон Мўътабар Тожибоевага қарши ҳеч қандай далил келтира олмагани ҳақида қарор чиқарди. 2019 йил 15 майда апелляция суди ушбу қарорни тасдиқлади ва Атаеванинг даъвосини кўриб чиқмасликка қарор қилди.

Германия прокуратураси ҳам Надежда Атаеванинг Ўзбекистонга қарши олиб борилаётган ахборот хуружлари юзасидан журналистик суриштирувлар олиб бориб, туркум материаллар эълон қилган Центр-1 сайтининг бош муҳаррири ва жамоасини жиноий жавобгарликка тортишни талаб қилиб Германия прокуратурасига берган шикоят аризаси Берлин прокуратураси томонидан рад қилинди.

Лекин “Йиқилган курашга тўймас” деганларидек 2022 йил бошида француз адвокати WILLIAM WOLL битта ҳам факт ёки далилсиз, фақат миш-мишлар, Атаеваларнинг оғзаки туҳмат ва ёлғонларига асосланган холда Тожибоевага қарши яна Париж судига янги даъво аризаси берди.

Суд жараёни давом этмоқда ва у 2026 йилнинг 26-ноябригача давом этади.

Бу суд жараёни натижаси нафақат Мўътабар Тожибоева учун, балки ҳақиқат учун курашувчи жамият ҳар бир вакили учун ўта муҳим: У адолатнинг коррупция, фитна ва яширин жиноят амалиётларини фош этиб, унинг инсон ҳуқуқи тизимига ўрмалаб кирган чирмовуқлар илдизларини йўқ қилишга қодир эканлигини кўрсатади.

Бу суд жараёни ҳалол ва шаффоф ҳуқуқий тизим инсон ҳуқуқларини қандай ҳимоя қилиши ва жамоатчилик ишончини мустаҳкамлаши мумкинлигини рамзидир.

2022 йилнинг 10-январ кунги ва 2025 йилнинг 5-ноябрь кунги Париж судига берган даъво баёнотларида Атаевлар оилавий уюшган жиноий гурух вакилларининг адвокати Надежда Атаевани хозирда собиқ журналист эканини ва бирор бир касбга эга эмаслигини иддао қилади.

Аслида, Надежда Атаева журналистика этикаси ва журналистик суриштирув қонун қоидалари билан умуман таниш эмас. У BBC ўзбекдаги жиноий ҳамкорлари даъво қилганидек журналист ҳам, ҳуқуқшунос ҳам эмас.

2008 йилнинг 8 сентябрида ББС ўзбек нашрида Надежда Атаева билан биргаликда "Надежда: Одамларнинг фақат битта танлови қолди — Ўзбекистондан чиқиб кетиш" номли интервьюсида ушбу нашр журналюгалари Атаевани Тошкент Давлат Университети журналистика факультети ва Москва Гуманитар Фанлар Институти ҳуқуқшунослик факультетини тамомлагани ҳақидаги ёлғон маълумот тарқатганлар.

Аслида эса, Атаева 1987 йилда Тошкент Давлат Университети журналистика факультетининг рус тили кафедрасининг кореспонденция бўлимига ўқишга қабул қилинган. 1991 йилнинг 21 декабрида ректор Э.Й. Юсуповнинг 1030-сонли буйруғига биноан, дарсларни ўзлаштира олмаган тўртинчи курс талабаси Надежда Атаева университетдан ҳайдаб юборилган.

Инсон ҳуқуқлари фаоли, журналист, ёзувчи ва документалист Мўътабар Тожибоева ногиронлик нафақасидан инглиз тилидаги икки жилдли "Қийноқлар ороли асираси" номли романидан ҳамда француз ва инглиз тилларидаги икки жилдли "Афсонавий Париж суди инсон ҳуқуқлари инқирози ҳақида сўзлайди" номли хужжатли китобларини интернет тармоғидан сотиб олишга ишлатди адвокат кимни ҳимоя қилаётганини билиб олиши учун китобларни почта орқали Wиллиам Wоллнинг юридик фирмасига жўнатди.

Шунга қарамай, адвокат қабул қилиб олган китобларини судга кўтариб бориб, Тожибоева бу китобларни ўзига босим ўтказиш мақсадида юборганлигини айтиб, ёлғон важларини талқин этишда давом этди ва уларда келтирилган фактларни бутунлай эътиборсиз қолдирди.

Хўш Мўътабар Тожибоеванинг Атаевани адвокатига

тақдим қилган китоблари нималарни баён қилганди?

Мўътабар Тожибоева 2005 йилнинг 7 октябридан 2008 йилнинг 2 июн кунигача, яъни 970 кун қамоқда бўлди ва БМТ қарорига кўра, 2002 йилдан 2008 йилгача сиёсий зўравонлик, таъқиб ва қийноқлар қурбони бўлган.

2008 йилнинг 17 март куни ҳибсда бўлган пайтда Мўътабар Тожибоева процедуранинг мақсади айтилмасдан жарроҳлик йўли билан мажбуран стерилизация қилинди, бу эса унинг ногиронлигига олиб келди.

Фақатгина халқаро ҳамжамиятнинг саъй-ҳаракатлари туфайли 2008 йилнинг 2 июн куни АҚШ Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё ишлари бўйича ёрдамчиси Ричард Баучернинг Ўзбекистонга ташрифи ва мамлакат президенти Ислом Каримов билан расмий учрашуви чоғида Мўътабар Тожибоева қамоқдан озод қилинди.

Баучернинг Тошкентга ташрифи палласида Тожибоевани қамоқдан озод қилингани Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари вазиятининг яхшиланишидан дарак берувчи белгиси сифатида қарши олинди.

2008 йилнинг 28–29 июль кунлари Франциянинг Европа ишлар бўйича давлат котиби Жан-Пьер Жуе Ўзбекистонга давлат ташрифи чоғида шахсан Мўътабар Тожибоева билан учрашиб, уни даволаниши ва 2008 йил 20 ноябрда Женевада бўлиб ўтадиган Мартин Энналс мукофоти маросимида қатнашиш учун Европага бориши учун амалий ёрдам беришга ваъда берди.

Икки йил саккиз ой қамоқда ўтиргач, Тожибоева 2008 йилнинг 2 июн куни халқаро босим остида озод қилинди ва 2008 йил 13 октябрда Европа тупроғига қадам қўйди. Тожибоева ва Пикулина 2008 йил 13-октябрида Берлин шаҳрига етиб бордилар, у ерда малакали шифокорлар Тожибоевани икки ҳафта давомида текширдилар.

Тожибоева қамоқдалик палласида қилинган жарроҳлик амалиёти ўтказилганлиги ва тил тўсиғи сабабли "Тинчлик учун 1000 аёл" халқаро ташкилотининг собиқ Совет Иттифоқи мамлакатлари бўйича координатори, Тожибоеванинг ҳамкасби ва яқин дўсти Марина Пикулина билан бирга Европага йўлга чиқдилар. Марина Пикулинанинг Европага сафари харажатларини Мартин Энналс жамғармаси томонидан молиялаштирилди.

Мўътабар Тожибоева 2008 йилнинг 13 октябридан 24 декабргача бўлган даврда Европа мамлакатлари бўйлаб қилган сафарлари чоғида сиёсатчилар, фуқаролик жамияти ташкилотлари вакиллари ва халқаро оммавий ахборот воситалари вакиллари билан учрашди, уларга Ўзбекистондаги сиёсий таъқиб, қийноқлар, адолатсиз судлар, сиёсий маҳбуслар ва бошқа муаммолар ҳақида маълумот берди.

Берлинда у Бундестаг ва Яшиллар партияси депутатлари ҳамда Amnesty International ва бошқа халқаро ташкилотларнинг вакиллари билан музокаралар олиб борди. Брюсселда Тожибоева Европа парламенти ва Европа Иттифоқи вакиллари билан асосий ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди.

Нидерландияда у мамлакат ташқи ишлар вазири билан учрашди, Швеция, Норвегия, Франция ва Женевада эса бир қатор расмий шахслар ва профил ташкилотлар билан учрашувлар ўтказди.

Барча учрашувларда Марина нафақат ҳамкор, балким таржимон сифатида ҳам Тожибоевага кўмак берди.

“Мартин Энналс” мукофоти совриндори бўлиши Тожибоевани Ўзбекистон қамоқхонасидан озод бўлиши учун диктатура режими темир панжарадарини очди. 2008 йилнинг 20 ноябр куни Мўътабар Тожибоева Женевада ўзи совриндори бўлган Мартин Энналс мукофотини топшириш тантанали маросимида қатнашди

Тожибоевага мукофотни БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари ўринбосари хонум Кён Хва Кан томонидан топширилди ва Тожибоева фаолияти БМТ Устави, Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пакт ҳамда Ҳуқуқни ҳимоя қилувчи шахслар тўғрисидаги БМТ декларациясида белгиланган мақсад ва принципларга мос эканлиги ва у ҳуқуқни ҳимоя қилувчи шахсларни қонунли фаолиятлари учун таъқиб қилишни тақиқлаш принципига мувофиқ фаолият юритгани қайд этилди.

Мартин Энналс жамғармаси ташаббуси билан Тожибоеванинг инсон ҳуқуқлари учун кураши ҳақида француз, инглиз, немис ва испан тилларида махсус журнал чоп қилинди.

Шунингдек мукофотни топшириш жараёни акс этган 90 дақиқалик фильм ва бир неча тиллардаги 26 дақиқалик фильм тайёрланди. Ушбу фильмлар Швейцария телевидениеси томонидан ишлаб чиқарилган ва 53 мамлакатдаги Европа Эфир Уюшмаси (EBU)нинг 75 нафар аъзосига тақдим этилган. Видео, Ўзбекистонда унинг ҳаётига бўлган таҳдидларга қарамай, унинг жасорати ва бардошлилигини тўлиқ акс эттиради.

Тожибоева қамоқдан чиққанидан сўнг, Францияга илк бора сафар қилган палласида, яъни 2008 йилнинг 17 ноябр куни Франция ташқи ишлар вазири Бернард Кушнер билан учрашган пайтда у Тожибоевани “ўта оғир ва мураккаб шароитларда зўравонликни камайтириш, одил судловни амалга ошириш ва адолатни ўрнатиш йўлида мардларча олиб борган кураши ҳамда инсон ҳуқуқлари ҳимоясида кўрсатган жасорати учун”, Франция Сенати томонидан ҳуқуқ ҳимоячиларига бериладиган “Озодлик, тенглик, биродарлик” («Liberté, Égalité, Fraternité») олий мукофотига номзод сифатида қўйилиб, ушбу мукофотнинг совриндори бўлгани билан табриклаган.

Ушбу мукофот Тожибоевага 2008 йил 10 декабрда – Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясининг 60 йиллиги кенг нишонланаётган куни Париждаги Наполеон саройида бўлиб ўтган тантанали маросимда Франциянинг инсон ҳуқуқлари бўйича давлат котиби Рама Яда (Rama Yeddi) хоним томонидан тақдим қилинди.

Бу мукофот қайси мамлакатдан ёки миллатдан эканлигидан қатъи назар, жасорат кўрсатган ва аниқ натижаларга эришган инсон ҳуқуқлари ҳимоячиларига берилади.

2008 йил 20 ноябрда Тожибоева Мартин Энналс мукофотини олгач, беш кун ўтиб, 26 ноябрда аёллар қамоқхонасида илгари ўтказилган жарроҳлик амалиёти чоғида 4 см узунликдаги жойи қасддан очиқ қолдирилгани сабабли, унинг соғлиги кескин ёмонлашгани учун иккинчи операция Женевада ўтказилди. Мукофот топшириш маросимидан кейин Марина Пикулина Тошкентга қайтган.

Шу сабабли Мартин Энналс жамғармаси ва Халқаро Инсон Ҳуқуқлари Федерацияси (ФИДҲ) Надежда Атаевани Мўътабар Тожибоевага ёрдам бериш, шу жумладан операциядан кейин Швейцарияда Сафар Бекжонни хонадонида яшаб турган Тожибоевани Францияга олиб келиш, шунингдек унинг ёнида шахсий юкларини ташиб юриши учун уни ёллаганлар ва Атаева ҳаммоллик вазифасини астойдил бажарган.

Мўътабар Тожибоеванинг Атаеванинг виждонли ҳуқуқ ҳимоячиси эканлигига бўлган шубхаси борган сари ортиб борган ва у 2010 йилнинг 6 январь куни Атаевага у билан ҳар қандай мулоқотга чек қўйиши ҳақида электрон почта орқали хат ёзиб уни огоҳлантирган.

Мўътабар Тожибоеванинг устози Толиб Ёқубовнинг сўзларига кўра:

"2000 йиллар бошида Мўътабар Тожибоева Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқла

рини ҳимоя қилиш ҳаракатига гўё ёрқин нурдек ва ўта кескин тарзда отилиб кириб келди.

Унинг қатъияти, жасорати ва ҳақиқатни ҳимоя қилишдаги дахлсиз интилишлари нафақат биз — 90-йиллар бошида бу йўлга кирган фаолларни, балки мухолифат вакилларини ва энг ачинарлиси, ҳатто ҳукуматни ҳам ларзага солди. Унинг ортидан дарҳол таъқиб ва босимлар бошланди..."

Тожибоеванинг жасорати ва истеъдоди эътибордан четда қолмади:

2004 йилда Британия ҳукумати Ўзбекистондаги элчихонаси орқали унинг ютуқларини тан олиб, фуқаролик жамиятини ривожлантириш, фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳамда аҳоли ўртасида ҳуқуқий саводхонликни оширишга қўшган ҳиссаси учун уни Нобел тинчлик мукофотига номзод қилиб кўрсатди.

2005 йилда у расмий равишда Нобел мукофоти номинанти сифатида тан олинди ва бутун дунё бўйлаб минглаб аёл фаолларни бирлаштирувчи “Peace Women Across the Globe” халқаро ташкилотига қабул қилинди.

2005 йилнинг 7 октябрида Тожибоева сохта айбловлар билан ҳибсга олиниб, жиноят кодексининг 18 та моддасидаги жиноий қилмишларни содир қилганликда айблаб, суд хукмига асосан жиноят кодексининг 13 та моддасидаги жиноий қилмишларни содир қилганликда айбланиб, 8 йил муддатга озодликдан махрум қилишга хукм қилинди ва бу муддат ичида шафқатсиз қийноқларга дучор этилди. Унинг узоқ муддат, яъни 2008 йилнинг 2 июнгача қамоқда бўлиши унинг руҳини синдира олмади.

2008 йил 15 май куни Мўътабар Тожибоева қамоқда бўлган ҳолда, инсон ҳуқуқлари соҳасида қўшган улкан ҳиссаси, оғир шароитларда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишдаги жасорати учун учун халқаро Martin Ennals Award мукофоти лауреати деб эътироф этилди. Бу мукофот асосий ҳуқуқ ва эркинликларни ҳимоя қилиш ва ривожлантиришда кўрсатган сўнмас иродасини эътирофи сифатида берилди.

Мукoфотни бериш тўғрисидаги қарор унинг фаолиятини баҳолаш натижасида қабул қилинган бўлиб, бу фаолият инсон ҳуқуқларининг «жиддий ва тизимли бузилишлари» сифатида халқаро ҳуқуқ доирасида баҳоланади ва юқори хавф шароитида намоён қилинган шахсий жасоратини ҳам ўз ичига олади.

Айнан 2008 йилнинг 15 май куни халқаро мустақил блогерлар Мўътабар Тожибоевани инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида энг фаол ўнта аёл рўйхатига киритдилар.

Бу эътироф унга 2005 йил 13 майда Андижондаги воқеалар бўйича журналистик суриштирув ўтказгани ва мониторинг қилгани, шунингдек бу воқеалар ҳақида ҳақиқатни очиқлаганидан кейин унинг қўлга олиниши ва таъқибларга учраши билан боғлиқ.

Бу ҳолатлар халқаро гуманитар ҳуқуқ нормалари ва давлатнинг ҳаёт ҳуқуқи, фикр эркинлиги ҳамда қўлга олишнинг ихтиёрий бўлмаслиги бўйича мажбуриятларини бузиш эҳтимоли сифатида баҳоланади.

Мўътабар Тожибоева йиллар давомида ўзига нисбатан ташкилланаётган босимлар ва туҳматларга қарамай, қатъият билан курашишда давом этмоқда. Бутун дунё бу тақдирий воқеанинг ҳар бир қадамини кузатмоқда.

Ушбу суд жараёни нафақат ҳуқуқий иш; балки ҳақиқат, адолат ва жамиятни ахлоқий тозалаш учун глобал курашдир.

Париждаги ҳуқуқий кураш руҳ кучи, бардошлилик ва ҳақиқатга бўлган эътиқод ҳар қандай босимга қарши туриши ва охир-оқибат ҳақиқат ҳамда адолат ғалаба қозонишини англатадиган рамзга айланди.

Давомини кутинг...

Кэл Лайтман — Испанияда яшовчи фейкларга қарши курашувчи рус танқидчиси.

Янгиланган: 2026-11-16
Telegram'да улашиш ↗Facebook'да улашиш ↗⚠ Хатони хабар қилиш