Медиа Ниқоб расмий логотипиМЕДИА НИҚОБМУСТАҚИЛ ТАҲЛИЛИЙ НАШР
«МЕДИА НИҚОБ» МУСТАҚИЛ ТАҲЛИЛИЙ НАШРИ · СКХҲ МАРКАЗИ

Ягона концепция ва ҳаракат дастури

25-октябрь 2026 йил

I. «МЕДИА НИҚОБ» НАШРИНИНГ ТАШКИЛ ЭТИЛИШ САБАБИ ВА МИССИЯСИ

«Медиа Ниқоб» интернет ва ижтимоий тармоқлар орқали фаолият юритувчи мустақил таҳлилий нашр сифатида 2026 йил 25 октябрда ўз ишини бошлади.

https://www.facebook.com/profile.php?id=61595847541510

https://www.facebook.com/reel/2262743757630076

Нашрнинг ташкил этилиши бугунги глобал ахборот маконида ҳақиқатни аниқлаш, ишончли маълумотни сохта хабарлардан ажратиш, жамоатчиликни чалғитувчи ахборот ва турли манипуляцияларни фош этишга бўлган эҳтиёж билан боғлиқдир.

Ҳозирги даврда ахборот инсонлар онги, жамоатчилик фикри ва халқаро муносабатларга таъсир кўрсатувчи муҳим воситалардан бирига айланди.

Бироқ ахборот имкониятлари кенгайгани сари улардан нотўғри фойдаланиш, ёлғон хабарлар тарқатиш, воқеаларни бир томонлама талқин қилиш, тарихий ҳужжатларни контекстдан узиб кўрсатиш ва жамоатчилик кайфиятини манипуляция қилиш ҳолатлари ҳам кузатилмоқда.

Айниқса, ижтимоий тармоқларда тарқалган ҳар қандай хабарнинг қисқа вақт ичида минглаб ва ҳатто миллионлаб инсонларга етиб бориши, унинг ҳаққонийлиги текширилмасдан қайта тарқатилиши ахборот масъулияти масаласини янада долзарблаштирмоқда.

Бундай шароитда ҳар бир фуқаро, журналист, блогер ва ахборот тарқатувчи ўз фаолиятига масъулият билан ёндашиши ва ахборотни синчковлик билан текшириш, жамоатчиликка тезкор ва холис изоҳ бериш, манбаларни очиқ кўрсатиш ва турли мутахассислар иштирокида муҳокама ўтказиш зарурлигини кўрсатади.

Нашрнинг асосий концепцияси ва ҳаракат дастури ахборот ортидаги ҳақиқатни излаш, ишончли маълумотни сохта хабардан ажратиш ва жамоатчиликка далилларга асосланган таҳлил тақдим этиш эҳтиёжидан келиб чиқади.

Нашрнинг миссияси — дезинформация, ахборот манипуляциялари, сохта хабарлар, сохталаштирилган ҳужжатлар, асоссиз айбловлар ва жамоатчиликни чалғитувчи материалларни аниқлаш;

Интернет тармоқлари орқали тарқатилган хабарлар манбалари, мазмуни ва тарқалиш механизмларини ўрганиш;

текширув натижаларини очиқ ва масъулиятли тарзда эълон қилиш.

Нашр оммавий ахборот воситалари материаллари, журналистик текширувлар, сиёсий баёнотлар, расмий чиқишлар, тарихий ҳужжатлар, халқаро ташкилотлар ҳисоботлари ва ижтимоий тармоқлардаги хабарларни таҳлилий жиҳатдан ўрганади.

Ўзбекистонга дахлдор ахборотлар, мамлакатнинг суверенитети, миллий манфаатлари, халқаро нуфузи ва жамият барқарорлигига таъсир қилиши мумкин бўлган даъволарга алоҳида эътибор қаратилади.

Нашрнинг мақсади бирор шахс, ташкилот ёки сиёсий кучни олдиндан айбдор деб кўрсатиш эмас.

Ҳар қандай хабар унинг муаллифи ёки манбасига қараб эмас, мазмуни, келтирилган далиллар, бирламчи манбалар ва мустақил текшириш имкониятлари асосида баҳоланади.

II. НАШРНИНГ БУРЧИ ВА АСОСИЙ МАҚСАДЛАРИ

«Медиа Ниқоб»нинг бурчи — ҳақиқат, холислик, далил, касбий масъулият ва жамоатчилик олдидаги ҳисобдорлик тамойилларига содиқ қолиш;

фуқароларнинг ишончли ахборот олиш ҳуқуқини ҳимоя қилишга ҳисса қўшиш;

сохта хабарлар, манипулятив материаллар, сохталаштирилган ҳужжатлар, монтаж қилинган тасвирлар ва чалғитувчи видеоларни аниқлаш ва текшириш;

Ўзбекистонга дахлдор ахборот хуружлари ҳақидаги даъволарни, эҳтимолий мувофиқлаштирилган кампанияларни ва уларнинг таъсирини далиллар асосида ўрганиш;

жиддий даъволарнинг манбалари ва фактологик асослари юзасидан муаллифлар ҳамда таҳририятлардан изоҳ сўраш;

журналистика этикасига зид бўлиши мумкин бўлган ҳаракатлар ва эҳтимолий ҳуқуқбузарлик аломатларини ҳужжатлар асосида таҳлил қилиш;

қарама-қарши нуқтаи назарларга ўрин бериш, жавоб ва раддияларни холис ёритиш, аниқланган хатоларни очиқ тузатиш;

фактчекинг ва медиа саводхонликни ривожлантириш, жамоатчиликнинг танқидий фикрлаш кўникмаларини мустаҳкамлаш;

Ўзбекистон ва халқаро ахборот маконидаги жараёнларни қиёсий ўрганиш, таҳлилларни бир неча тилда тақдим этиш.

III. СТРАТЕГИК КОММУНИКАЦИЯЛАР ВА ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИК МАРКАЗИ

Марказ «Медиа Ниқоб» нашри қошида фаолият юритадиган, ахборот хуружлари ва дезинформацияни ўрганиш, фактчекинг, таҳлилий ишларни мувофиқлаштириш, жамоатчилик билан мулоқот ҳамда халқаро ҳамкорликни ривожлантиришга масъул тузилмадир.

Марказнинг миссияси — ахборот маконида ҳақиқат ва далил устуворлигини мустаҳкамлашга кўмаклашиш;

Ўзбекистонга дахлдор ахборотларни холис текшириш;

муаллифлар билдирган жиддий даъволарнинг манбалари ва фактологик асосларини сўраш; турли соҳа мутахассисларини ахборот хуружлари муаммоларини муҳокама қилишга жалб этиш;

текширув натижаларини жамоатчиликка масъулият билан етказиш.

Марказ бу вазифаларни амалга оширишда бирламчи материаллар, уларга берилган муносабатлар, раддиялар ва далил-фактларни жамлаган ҳужжатли-таҳлилий китобларни асосий манба базаси сифатида қўллайди.

Марказ мустақил таҳлил олиб боради. У муаллифлар, журналистлар ёки таҳририятларни ҳужжатларни ошкор қилишга мажбурлаш ваколатига эга эмас.

Мурожаатларида аниқ даъво ва саволлар кўрсатилиб, манба, далил ёки изоҳ тақдим этиш сўралади.

Журналистнинг махфий манбасини ошкор қилиш талаби қўйилмайди.

Жавоб берилмагани ўз-ўзидан материал ёлғонлигини исботламайди;

хулоса мустақил текширув ва мавжуд далиллар асосида чиқарилади.

ДАСТУРНИНГ МАҚОМИ ВА ҚЎЛЛАНИШ ДОИРАСИ

Ушбу ҳужжат «Медиа Ниқоб» мустақил таҳлилий нашри ва унинг Стратегик коммуникациялар ва халқаро ҳамкорлик маркази фаолиятининг ягона концепцияси ҳамда ҳаракат дастурини белгилайди.

У нашрнинг миссияси, марказнинг устувор вазифалари, текширув тартиби, халқаро ҳамкорлик шакллари ва жамоатчилик билан ишлаш йўналишларини бир тизимга солади.

Дастур таҳририят ва марказ фаолиятини мувофиқлаштириш учун мўлжалланган.

Марказ мустақил таҳлил ва жамоатчилик мулоқоти майдони сифатида ишлайди; у давлат органлари, суд ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларнинг ваколатларини ўзлаштирмайди.

Унинг мурожаатлари изоҳ ва далилларни ихтиёрий тақдим этишни сўрашга қаратилган бўлиб, мажбурлов чораси ҳисобланмайди.

АХБОРОТ ХАВФСИЗЛИГИ ВА ЖАМОАТЧИЛИК МАСЪУЛИЯТИ

Бугун ахборот одамларнинг воқеаларни англаши, жамоатчилик фикри, ижтимоий муносабатлар ва халқаро алоқаларга таъсир кўрсатадиган муҳим омилдир.

Ижтимоий тармоқларда хабарлар жуда тез тарқалади.

Бироқ тезкорлик ҳар доим ҳам ҳаққонийликни англатмайди:

сохта хабарлар, контекстдан узиб олинган видео ва фотосуратлар, сохталаштирилган ҳужжатлар, сунъий интеллект ёрдамида яратилган тасвирлар ҳамда бир томонлама талқинлар одамларни чалғитиши мумкин.

Айрим ҳолларда дезинформация мавжуд ижтимоий ёки сиёсий кескинликни кучайтириши, гуруҳлар ўртасида ишончсизлик ва адоватни ошириши, ҳатто зўравонлик билан кечадиган тартибсизликлар муҳитига таъсир қилиши мумкин.

Бироқ ҳар қандай можаро ёки тўқнашувни фақат сохта ахборот билан изоҳлаш тўғри эмас:

воқеаларнинг сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва бошқа сабаблари ҳам алоҳида ўрганилиши лозим.

Бундай хавфнинг халқаро мисоллари мавжуд.

Буюк Британияда 2024 йилда Саутпортда содир бўлган фожиадан кейинги тартибсизликлар давомида гумон қилинувчининг шахси, миллати ва дини ҳақида ижтимоий тармоқларда тарқалган ёлғон маълумотлар жамоатчилик ғазаби ва мигрантларга қарши кайфиятни кучайтирган омиллардан бири сифатида қайд этилди. Воқеа билан боғлиқ сохта даъволар турли шаҳарлардаги зўравонлик билан кечган тартибсизликлар муҳитига таъсир кўрсатди.

Манба: Буюк Британия маҳаллий ҳокимиятлари уюшмаси таҳлили. [1].

Испаниянинг Торре-Пачеко шаҳрида 2025 йил июль ойида юз берган зўравонликлар ҳам ахборот манипуляциясининг хавфини кўрсатувчи мисоллардан биридир. Маҳаллий фуқарога қилинган ҳужумдан сўнг ижтимоий тармоқларда сохта муниципал баёнот, воқеага алоқаси бўлмаган видеолар ва текширилмаган айбловлар, эски ёки бошқа жойда тасвирга олинган видеолар, сохта рўйхат ва маҳаллий ҳокимият номидан тарқатилган сохта баёнот аниқланган Бу материаллар мигрантларга қарши нафратли риторикани кучайтириб, кескинлик ва тўқнашувлар муҳитига таъсир кўрсатди. [2].

Шимолий Ирландиянинг Белфаст шаҳрида 2026 йил июнь ойидаги миграцияга қарши намойишлар ва тартибсизликлар атрофида бошқа воқеалардан олинган видеоларнинг жорий ҳодисаларга тегишлидек кўрсатилиши, жабрланган шахслар ҳақидаги нотўғри маълумотлар ва текширилмаган даъволар тарқалиши кузатилди.

Манба: RTVE, 10 июнь 2026 йил. [3]

Францияда 2026 йил октябрь ойидаги намойишлар ва улар атрофида юз берган тартибсизликлар давомида ҳам сунъий интеллект ёрдамида яратилган тасвирлар, бошқа мамлакатлар ва аввалги йиллардаги воқеалардан олинган видеолар жорий ҳодисалар сифатида тарқатилди. Le Monde нашрининг 2026 йил 26 октябрдаги таҳлилида сохта тасвирлар, текширилмаган миш-мишлар ва чалғитувчи материаллар намойишлар ҳамда зўравонликлар ҳақидаги жамоатчилик тасаввурини бузгани қайд этилган.

Манба: Le Monde, 26 октябрь 2026 йил. [4]

ЎЗБЕКИСТОН УЧУН АХБОРОТ ХАВФСИЗЛИГИНИНГ АҲАМИЯТИ

Ўзбекистон ҳам глобал ахборот маконидан ташқарида эмас. Сўнгги ўн йилликда мамлакатнинг сиёсий ва ижтимоий ҳаёти билан боғлиқ воқеалар атрофидаги кескин муҳокамалар, ўзаро зид баёнотлар, сохта хабарлар ва турлича талқинлар ахборот хавфсизлиги масаласига янада жиддий ёндашиш зарур.

Айниқса, Ўзбекистонда давлат тўнтаришини амалга ошириш, конституциявий тузумни издан чиқариш ёки мамлакат барқарорлигига путур етказиш мақсадида ахборот хуружлари уюштирилаётгани ҳақидаги даъволар алоҳида эътибор ва пухта текширувни талаб қилади. Бундай даъволарнинг манбалари, далиллари, тарқалиш каналлари ва эҳтимолий мувофиқлаштириш механизмлари ўрганилиши лозим.

2022 йил июль ойида Қорақалпоғистонда юз берган воқеалар ҳам Ўзбекистоннинг сиёсий барқарорлиги, жамоатчилик ишончи ва ахборот хавфсизлиги масалалари нақадар муҳим эканини кўрсатди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ўшанда мамлакатдаги вазиятни беқарорлаштиришга интилаётган муайян кучлар ҳақида баёнот берган.

Манба: Ўзбекистон Президентининг 2022 йил 3 июлдаги баёноти.

Ўзбекистоннинг суверенитети, миллий манфаатлари, халқаро нуфузи ва жамият барқарорлигига дахлдор ахборотларни холис ўрганиш, сохта хабарларни аниқлаш ва жамоатчиликни ишончли маълумот билан таъминлаш бугунги куннинг муҳим вазифаларидан биридир.

Ахборот хавфсизлигига эътибор — жамиятни ёпиқ ахборот муҳитига олиб кириш эмас. Аксинча, бу жамоатчиликнинг ҳаққоний маълумот олиш ҳуқуқини ҳимоя қилиш, ҳар қандай даъвони текшириш ва манипуляция орқали одамларни адаштиришга йўл қўймаслик демакдир.

Бу мисоллар ахборотни текшириш, жамоатчиликка тезкор ва холис изоҳ бериш, манбаларни очиқ кўрсатиш ва турли мутахассислар иштирокида муҳокама ўтказиш зарурлигини кўрсатади.

IV. ХАЛҚАРО ТАРКИБ ВА ҲАМКОРЛИКНИНГ ШАКЛЛАНИШ ТАРИХИ

«МЕДИА НИҚОБ» МУСТАҚИЛ ТАҲЛИЛИЙ НАШРИ ҲАМДА НАШРНИНГ СТРАТЕГИК КОММУНИКАЦИЯЛАР ВА ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИК МАРКАЗИНИНГ «ИҲСДФКҚК» БУТУНЖАҲОН КОАЛИЦИЯСИ БИЛАН ҲАМКОРЛИК ТАЖРИБАСИ

Жамоа Ватан тақдири, инсон қадр-қиммати, ҳақиқат ва адолат, қонун устуворлиги ҳамда фуқаролик жамияти ривожига бефарқ бўлмаган турли касб ва мамлакат вакилларини бирлаштиришга интилади.

Унинг таркибида ҳуқуқ ҳимоячилари, мустақил журналистлар, ҳуқуқшунослар, тадқиқотчилар, экспертлар, сиёсий ва жамоат арбоблари, демократик мухолифат вакиллари, диний жамоалар вакиллари, қийноқлар ва сиёсий таъқиблардан жабр кўрган шахслар, шунингдек, МДҲ мамлакатларидаги инсон ҳуқуқлари ҳолатига бефарқ бўлмаган хорижий фуқаролар ва турли соҳалар мутахассислари билан ҳамкорлик қилиш назарда тутилади.

Марказнинг халқаро ҳамкорлик йўналиши учун тарихий тажриба манбаларидан бири — 2018 йил 9 декабрь куни ташкил этилган «Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида диктатура, фейк ва коррупцияга қарши курашиш» Бутунжаҳон коалицияси — рус тилидаги номи билан «Всемирная коалиция „Стоп диктатуру, фейк и коррупция в правозащите“» фаолияти ва ҳамкорлик тажрибасидир.

Коалициянинг ташкил топиши рамзий тарихий саналарга тўғри келган. 2018 йил 9 декабрь — Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни, шунингдек, БМТнинг Инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари тўғрисидаги декларацияси қабул қилинганининг 20 йиллиги эди. 10 декабрь куни эса Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси қабул қилинганининг 70 йиллиги нишонланган.

Коалиция инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги диктатура, коррупция, сохта ахборот, ҳуқуқий суиистеъмолчилик ва адолатсизликка қарши курашишни умумий мақсад қилиб олган халқаро фуқаролик ташаббуси сифатида шаклланган.

Коалиция ҳақидаги аввалги эълон қилинган маълумотларда турли мамлакатлардан 200дан ортиқ ҳуқуқ ҳимоячилари, мустақил журналистлар, ҳуқуқшунослар ва фуқаролик жамияти фаоллари бирлашгани билдирилган.

Бу рақам тарихий даврдаги эълон қилинган маълумот сифатида келтирилади; уни ҳозирги аъзолар сони ёки мустақил тасдиқланган жорий рўйхат сифатида талқин қилмаслик лозим.

Коалиция фаолиятига оид эълон қилинган материалларда 2019 йилда Deutsche Welle нашрида Ўзбекистон ҳақида чоп этилган айрим материаллар юзасидан эътирозлар ва далиллар бўйича мурожаатлар, Париждаги суд жараёнларига доир мурожаатлар, шунингдек Вена ва Кишинёвда ўтказилган акцияларга оид маълумотлар ва бошқа кўплаб маълумотлар мавжуд [5–7].

Ушбу материаллар коалициянинг ўз сайтида эълон қилинган позиция ва фаолият ҳақидаги манбалардир; улардаги баҳоларни мустақил суд ёки текширув хулосаси сифатида кўрсатмаслик керак.

«Медиа Ниқоб» маркази мазкур ҳамкорлик тажрибасини замонавий ахборот муҳити талабларига мос равишда ривожлантиришни кўзлайди.

Коалиция иштирокчилари ва бошқа халқаро ҳамкорлар билан ишлашда очиқлик, ихтиёрий иштирок, ўзаро ҳурмат, манфаатлар тўқнашувини ошкор қилиш ва текшириладиган далилларга таяниш асосий мезон бўлади.

V. МАРКАЗНИНГ УСТУВОР ВАЗИФАЛАРИ

ҲУЖЖАТЛИ-ТАҲЛИЛИЙ КИТОБЛАР МАРКАЗНИНГ АСОСИЙ МАНБА БАЗАСИ

Марказ фаолиятининг асосий манба базасини ахборот хуружлари, дезинформация ва манипулятив материалларни бирламчи ҳужжатлар асосида ўрганиб тайёрланган ҳужжатли-таҳлилий китоблар ташкил этади.

Бу китоблар шунчаки тавсия этиладиган адабиёт эмас, балки воқеалар, ахборот материаллари ва уларга берилган жавобларни тизимли ўрганиш учун шакллантирилган ҳужжатли-таҳлилий корпус ҳисобланади.

Уларда ахборот хуружи ёки фейк деб баҳоланган дастлабки материалларнинг ўзи (мақола, хабар, баёнот, эфир, ижтимоий тармоқ пости, ҳужжат ва бошқа ахборот маҳсулотлари), уларнинг асл манбаси, эълон қилинган вақти ва контексти жамланган.

Шу материалларга билдирилган муносабатлар, расмий ва норасмий жавоблар, раддиялар, муаллифлар ёки тарқатувчиларга қўйилган саволлар ҳамда китоблар тайёрланган пайтгача жавоби олинмаган ёки очиқ қолган саволлар ҳам ҳужжатлаштирилган.

Китобларда, шунингдек, ахборот тарқалишини кузатиш бўйича мониторинглар, фейк хабарлар ва уларнинг тарқатилиши юзасидан ўтказилган кенг қамровли журналистик суриштирувлар, суриштирувларда фойдаланилган ҳужжатлар ва далиллар, воқеалар хронологияси ҳамда жамоатчилик фаоллари ва турли соҳа мутахассисларининг муносабатлари ва эксперт фикрлари ўрин олган.

Энг муҳими, бирламчи фейк материалларнинг ҳақиқатга мос эмаслигини кўрсатувчи ва фош этувчи далиллар ҳам китобларга жойлаштирилган:

тегишли ҳужжатлар, расмий ва архив материаллари, фотосуратлар, аудио ва видеоматериаллар, шунингдек уларни қиёслаш ва текширишга имкон берувчи бошқа ҳужжатли далиллар бир жойда жамланган.

Шу тариқа, дастлабки фейк материалнинг ўзи ҳам, унинг сохта ёки чалғитувчи эканини кўрсатувчи далиллар мажмуи ҳам китобларда биргаликда тақдим этилган.

Уларда келтирилган фактлар, ҳужжатлар, суриштирув хулосалари, эксперт баҳолари ва ҳали очиқ қолган саволлар бир-биридан фарқланган ҳолда ўрганилади.

Жавоб берилмагани ўз-ўзидан даъвонинг ёлғонлигини исботламайди; эксперт ёки жамоатчилик вакилининг муносабати ҳам мустақил текширувдан ўтказилган факт билан тенглаштирилмайди.

Марказ ҳар бир хулосани асл ҳужжатлар, текшириладиган далиллар ва зарур ҳолларда муқобил нуқтаи назарлар билан қиёслаб шакллантиради:

ахборот хуружи сифатида ўрганилган дастлабки фейк материаллар ва уларнинг асл эълон қилинган шакли;

ушбу материалларга билдирилган муносабатлар, жавоблар, раддиялар ва тарқатувчиларга йўлланган саволлар;

китоблар тайёрланган санага қадар жавобсиз қолган ёки очиқ турган саволлар ва улар бўйича қайд этилган ҳолатлар;

ахборот майдонидаги жараёнлар, хабарларнинг тарқалиши ва такрорланишини акс эттирувчи мониторинг натижалари;

фейк хабарлар бўйича ўтказилган кенг миқёсли журналистик суриштирувлар, улардаги ҳужжатлар, далиллар, фотосуратлар, аудио- ва видеоматериаллар ҳамда фактлар;

жамоатчилик фаоллари, ҳуқуқ ҳимоячилари, журналистлар ва турли соҳа мутахассисларининг муносабатлари, таҳлиллари ва эксперт баҳолари.

Шу боис ушбу китоблар марказ учун шунчаки тавсия этиладиган адабиёт эмас, балки бирламчи фейк материаллар, уларга билдирилган жавоблар, суриштирувлар ва далилларни бир тизимда жамлаган асосий ҳужжатли-таҳлилий манба базасидир.

Марказ улардан янги текширувлар, мониторинглар, эксперт интервьюлари ва таҳлилий материаллар учун таянч сифатида фойдаланади.

Марказ китоблардан фойдаланганда ҳар бир материалнинг асл манбаси, санаси, муаллифи, тўлиқ контексти ва китобда келтирилган ҳужжатли асосларини кўрсатади; зарур ҳолларда асл нашр, архив нусхаси, расмий ҳужжат ёки бошқа бирламчи манба билан қайта солиштиради.

Китоблардаги факт, ҳужжат, муаллифнинг таҳлили, эксперт баҳоси ва тахмин бир-биридан аниқ ажратилади. Текширув натижаларида китоб номи, муаллифи, тегишли саҳифаси ҳамда унда келтирилган асл манбалар имкони борича қайд этилади.

2. АХБОРОТ ХУРУЖЛАРИНИ АНИҚЛАШ ВА ТАҲЛИЛ ҚИЛИШ

Ўзбекистон ёки бошқа мамлакатларга нисбатан қаратилган деб кўрсатилаётган ахборот хуружлари, дезинформация ва эҳтимолий мувофиқлаштирилган кампанияларни ўрганиш.

Материалларнинг тарқалиш вақти, ўхшаш мазмуни, платформалари, такрорланиш шакллари ва эҳтимолий таъсирини таҳлил қилиш. Ташкилотчи, буюртмачи ёки молиялаштирувчи ҳамда ижрочилар ҳақидаги хулоса фақат ҳужжатли ва етарли далиллар мавжуд бўлганда билдирилади.

3. ФАКТЧЕКИНГ ВА МАНБАЛАРНИ ТЕКШИРИШ

Бирламчи манбаларни топиш, ҳужжатларнинг асллиги ва келиб чиқишини ўрганиш, фото-видео материалларнинг вақти ва жойини текшириш, иқтибосларни тўлиқ контекстда кўриб чиқиш, маълумотларни мустақил манбалар билан қиёслаш. Сунъий интеллект ёрдамида яратилган ёки ўзгартирилган контент эҳтимолини ҳам текшириш.

4. МУАЛЛИФЛАР ВА ТАҲРИРИЯТЛАР БИЛАН ДАЛИЛЛАРГА АСОСЛАНГАН МУЛОҚОТ

Жиддий даъво билдирилган материалда муаллиф, журналист, таҳририят ёки ахборот ресурсига расмий мурожаат тайёрланади.

Мурожаатда текширилаётган материалнинг номи, ҳаволаси ва санаси, аниқ даъво, шубҳа туғдирган зиддиятлар ҳамда изоҳ сўралаётган саволлар кўрсатилади. Жавоб бериш ва ўз позициясини билдириш учун оқилона муддат берилади. Тақдим этилган далиллар холис кўриб чиқилади.

5. ЖУРНАЛИСТИКА ЭТИКАСИ ВА ЭҲТИМОЛИЙ ҲУҚУҚБУЗАРЛИК АЛОМАТЛАРИНИ ЎРГАНИШ

Текширилмаган даъволарни тасдиқланган факт сифатида бериш, манбалар ҳақида чалғитувчи маълумот тақдим этиш, ҳужжат ва иқтибосларни контекстдан узиш, сарлавҳа ёки тасвир орқали мазмунни бузиш, манипулятив монтаждан фойдаланиш, жиддий хатоларни тузатмаслик каби ҳолатлар ўрганилади.

Ахлоқий камчилик, фактологик хато ва қонунбузарлик тушунчалари бир-биридан фарқланади. Марказ якуний ҳуқуқий қарор чиқармайди; зарур бўлса, ҳужжатларни тегишли ваколатли органларга тақдим этиш масаласини кўриб чиқади.

6. МОЛИЯВИЙ МАНФААТЛАР ВА ЭҲТИМОЛИЙ ЯШИРИН ТАЪСИР МЕХАНИЗМЛАРИНИ ТЕКШИРИШ

Ахборот кампаниялари билан боғлиқ деб кўрсатилаётган грантлар, донорлар, шартномалар, молиявий ҳисоботлар, очиқ реестрлар ва бошқа маълумотлар ўрганилиши мумкин.

Ташқи молиялаштиришнинг ўзи материал сохта ёки ноқонуний эканини англатмайди. Молиявий алоқа, материал мазмуни ва эҳтимолий таъсир ўртасидаги боғлиқлик фақат аниқ ҳужжатлар асосида баҳоланади.

7. ХАЛҚАРО АХБОРОТ МУҲИТИ ВА ЎЗБЕКИСТОН ҲАҚИДАГИ МАТЕРИАЛЛАРНИ МОНИТОРИНГ ҚИЛИШ

Хорижий матбуотлар мақолаларида, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчир халқаро ташкилотлар баёнотларида, экспертлик марказлари ва ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон ҳақида тарқатилаётган маълумотларни ўрганиш; турли тиллардаги талқинларни қиёслаш;

таржима хатолари ва манба бузилишини аниқлаш; халқаро аудитория учун далилларга асосланган изоҳлар тайёрлаш.

8. ТАРИХИЙ ҲУЖЖАТЛАР, СИЁСИЙ БАЁНОТЛАР ВА МУҲИМ ВОҚЕАЛАРНИ ТАҲЛИЛ ҚИЛИШ

Архив материаллари, тарихий ҳужжатлар, сиёсий баёнотлар ва расмий ҳужжатларнинг асллиги, санаси, контексти ва мазмунини текшириш. Эски материалларни янги воқеадек кўрсатиш ёки ҳужжат парчаларини контекстдан узиб талқин қилиш ҳолатларини аниқлаш.

9. МЕДИА САВОДХОНЛИК ВА АХБОРОТГА МАСЪУЛИЯТЛИ МУНОСАБАТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

Фуқаролар учун сохта хабар белгиларини таниш, манбани баҳолаш, фото-видеони текшириш, манипулятив сарлавҳани фарқлаш ва маълумотни қайта тарқатишдан аввал текшириш бўйича амалий материаллар тайёрлаш.

VI. АХБОРОТ ХУРУЖЛАРИ МУАММОЛАРИНИ МУҲОКАМА ҚИЛИШГА БАҒИШЛАНГАН ИНТЕРВЬЮЛАР

Марказнинг алоҳида ва устувор йўналишларидан бири — турли соҳа вакиллари билан айнан ахборот хуружлари муаммоларини муҳокама қилишга бағишланган интервьюлар, эксперт суҳбатлари ва давра суҳбатларини мунтазам ташкил этишдир.

Бу интервьюлар умумий танишув ёки мавзуга алоқасиз суҳбатлар эмас, балки ахборот хуружларининг табиати, усуллари, оқибатлари, олдини олиш ва уларга жавоб қайтариш масалаларига қаратилган бўлади.

Интервью мавзулари ва саволлари, аввало, ушбу ҳужжатли-таҳлилий китобларда жамланган бирламчи материаллар, уларга берилган муносабатлар, раддиялар, далил ва фактлар асосида шакллантирилади;

суҳбатлар китоблардаги маълумотларни соҳавий экспертлар билан муҳокама қилиш ва қўшимча текшириш имконини беради.

Китобларда қайд этилган жавобсиз саволлар ва журналистик суриштирувларда очиқ қолган жиҳатлар интервьюлар учун алоҳида саволлар режасини шакллантиришга асос бўлади.

ИНТЕРВЬЮГА ТАКЛИФ ЭТИЛАДИГАН СОҲА ВАКИЛЛАРИ

журналистлар, муҳаррирлар, фактчекинг мутахассислари ва медиа тадқиқотчилари;

киберхавфсизлик, рақамли криминалистика, OSINT ва ахборот технологиялари мутахассислари;

сунъий интеллект, deepfake ва рақамли контентни аниқлаш бўйича экспертлар;

ҳуқуқшунослар, медиа ҳуқуқи ва инсон ҳуқуқлари бўйича мутахассислар;

сиёсатшунослар, халқаро муносабатлар мутахассислари ва дипломатия соҳаси вакиллари;

тарихчилар, архившунослар ва ҳужжатшунослар;

социологлар, психологлар ва жамоатчилик фикрини ўрганувчи тадқиқотчилар;

таълим, медиа саводхонлик ва ахборот маданияти соҳаси мутахассислари;

фуқаролик жамияти вакиллари, ҳуқуқ ҳимоячилари ва халқаро экспертлар.

ИНТЕРВЬЮЛАРНИНГ АСОСИЙ МАВЗУЛАРИ

ахборот хуружлари қандай шаклланади, қандай усуллар ва платформалар орқали тарқалади;

ёлғон хабар, манипуляция, пропаганда, киберҳужум ва оддий фактологик хатонинг фарқи нимада;

бот тармоқлари, сохта аккаунтлар, мувофиқлаштирилган тарқатиш ва сунъий интеллектда яратилган материалларни қандай аниқлаш мумкин;

ахборот хуружларининг жамият ишончи, ижтимоий муносабатлар, тинчлик ва давлатнинг халқаро нуфузига таъсири қандай баҳоланади;

ахборот хуружларига қарши жавобда давлат органлари, ОАВ, платформалар, фуқаролик жамияти ва фуқароларнинг масъулияти қандай бўлиши керак;

ахборот манипуляцияси ҳақидаги даъволарни қандай текшириш, далилларни қандай ҳужжатлаштириш ва нотўғри ахборотни қандай тузатиш лозим;

Ўзбекистон ва бошқа мамлакатлар тажрибасида қандай самарали профилактика, медиа саводхонлик ва инқирозли коммуникация усуллари мавжуд.

ИНТЕРВЬЮ ТАШКИЛ ЭТИШ ВА ЭЪЛОН ҚИЛИШ ТАРТИБИ

Ҳар бир интервью учун аниқ мавзу, мақсад ва саволлар режаси ишлаб чиқилади.

Суҳбатдошнинг касбий тажрибаси ва манфаатлари кўрсатилади. Мураккаб ёки баҳсли масалаларда қарама-қарши нуқтаи назар ва мустақил эксперт фикрини ҳам олишга ҳаракат қилинади.

Интервьюда айтилган фактологик даъволар имкони борича ҳужжатлар ва мустақил манбалар орқали текширилади; экспертнинг шахсий фикри факт сифатида тақдим этилмайди.

Муҳокамага асос бўладиган китобдаги ҳужжат ва даъволарнинг манбаси ҳамда саҳифаси олдиндан белгиланади; суҳбат давомида билдирилган янги фактлар ҳам алоҳида текширилади.

Интервьюлар видео, аудио, матн, онлайн эфир ёки давра суҳбати шаклида ўтказилиши мумкин. Суҳбатдошнинг розилиги, шахсий маълумотлар хавфсизлиги ва зарур ҳолларда анонимлик масалалари олдиндан келишилади.

Суҳбат натижалари ўзбек, рус, инглиз ва француз тилларида қисқача шарҳ, иқтибос ёки тўлиқ таржима кўринишида тарқатилиши мумкин.

VII. СТРАТЕГИК КОММУНИКАЦИЯЛАР ВА ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИК ШАКЛЛАРИ

маҳаллий ва хорижий ОАВ, журналистлар, таҳририятлар, тадқиқот марказлари ва экспертлар билан мунтазам мулоқот ўрнатиш;

расмий сўровлар, изоҳ талаблари, пресс-релизлар, таҳлилий маълумотномалар ва жамоатчиликка мурожаатларни тайёрлаш;

халқаро фактчекинг ташкилотлари ва медиа муассасалари билан тажриба алмашиш;

қўшма тадқиқотлар, эксперт интервьюлари, давра суҳбатлари, очиқ муҳокамалар ва вебинарлар ташкил этиш;

нашр материалларини рус, инглиз ва француз тилларига сифатли таржима қилиш ва халқаро аудиторияга мослаштириш;

халқаро ҳамкорликда манбалар шаффофлиги, муаллифлик, молиявий манфаатлар ва манфаатлар тўқнашувини очиқ кўрсатиш.

VIII. ТЕКШИРУВНИНГ ЯГОНА ИШ ТАРТИБИ

Материални аниқлаш: текширишга арзийдиган даъво, хабар ёки эҳтимолий ахборот кампанияси белгиланади.

Дастлабки қайд: материалнинг ҳаволаси, эълон қилинган санаси, скриншот ёки архив нусхаси сақланади; асл манба аниқланади.

Манбаларни текшириш:

ҳужжатли-таҳлилий китобларда жамланган бирламчи материаллар, уларга берилган муносабатлар, раддиялар ва далил-фактлар ўрганилади;

улар асл ҳужжатлар, расмий маълумотлар, ишончли гувоҳликлар ва мустақил манбалар билан қиёсланади.

Китоблардаги мониторинг қайдлари, журналистик суриштирувлар, жамоатчилик фаоллари ва мутахассислар муносабатлари ҳам ўрганилади;

жавобсиз саволлар алоҳида рўйхатга олиниб, янги ҳужжат ва жавоблар келиб тушганда қайта текширилади.

Китобларга жойлаштирилган ҳужжат ва видеоматериаллар ҳам асл манбаси, санаси, тўлиқ контексти ва бошқа тасдиқловчи маълумотлар билан солиштириб текширилади.

Муаллиф ёки таҳририят билан мулоқот: зарур ҳолларда аниқ саволлар ва изоҳ сўрови юборилади; жавоб бериш имконияти берилади.

Эксперт таҳлили: мураккаб техник, ҳуқуқий, тарихий ёки ижтимоий масалалар тегишли соҳа мутахассислари билан маслаҳатлашилади.

Хулоса тайёрлаш: тасдиқланган фактлар, рад этилган даъволар, чалғитувчи жиҳатлар ва ҳали аниқланмаган ҳолатлар бир-биридан ажратилади.

Эълон қилиш ва қайта кўриб чиқиш: манбалар, метод ва мавжуд чекловлар кўрсатилади; янги далил ёки жавоб келса, хулоса қайта баҳоланади.

IX. ФАОЛИЯТНИНГ АСОСИЙ ТАМОЙИЛЛАРИ

Ҳақиқат ва далил устуворлиги — Ҳар қандай хулоса текшириладиган фактлар ва ишончли манбаларга таянади.

Холислик ва мутаносиблик — Қарама-қарши нуқтаи назарлар ўрганилади; манфаатдор томонларга изоҳ бериш имконияти берилади.

Манбалар шаффофлиги — Имкони борича бирламчи ҳужжатлар, очиқ маълумотлар ва текшириш усуллари кўрсатилади.

Даъво ва фактни фарқлаш — Тахмин, айблов, эксперт баҳоси ва тасдиқланган факт бир-бири билан аралаштирилмайди.

Шахс қадр-қиммати ва хавфсизлиги — Ҳақорат, таҳдид, шантаж ва шаллақилик, асоссиз тамғалаш ва шахсий маълумотларни ноўрин ошкор қилишга йўл қўйилмайди.

Ҳуқуқий аниқлик — Этика бузилиши, фактологик хато ва ҳуқуқбузарлик алоҳида тушунчалар сифатида баҳоланади.

Тузатиш ва ҳисобдорлик — Хато аниқланса, очиқ тузатиш киритилади; янги далиллар аввалги хулосани қайта кўриб чиқишга асос бўлади.

Тинчлик ва масъулиятли мулоқот — Таҳлил миллатлар, халқлар ёки ижтимоий гуруҳларга нисбатан адоват қўзғатишга эмас, ҳақиқат ва тушунишга хизмат қилади.

X. КУТИЛАЁТГАН НАТИЖАЛАР ВА САМАРАДОРЛИК МЕЗОНЛАРИ

Марказ фаолияти самарадорлиги фақат эълон қилинган материаллар ёки “фош этилган фейклар” сони билан ўлчанмайди.

Асосий мезон — текширув сифати, далиллар шаффофлиги, жамоатчиликка берилган тушунтиришнинг фойдаси ва хатоларни тузатиш маданиятидир.

ҳужжатли-таҳлилий китоблардаги бирламчи фейк материаллар, уларга берилган муносабатлар, раддиялар, исботловчи ҳужжатлар ва видеоматериаллар, мониторинглар ҳамда суриштирувлар асосида тайёрланган таҳлиллар ва фактчекинг материаллари;

муаллифлар ва таҳририятларга юборилган асосли мурожаатлар ҳамда олинган жавоблар;

ахборот хуружлари муаммоларига бағишланган эксперт интервьюлари ва очиқ муҳокамалар;

халқаро ҳамкорликда амалга оширилган қўшма таҳлиллар ва кўп тилли материаллар;

аниқланган хатолар бўйича киритилган тузатишлар ва янгиланган хулосалар;

медиа саводхонликка қаратилган амалий қўлланмалар, тушунтиришлар ва таълим материаллари.

Текширувлар натижасида аниқланган ҳолатлар ягона реестрда қайд этилади: сана, мавзу, манба, мурожаат қилинган томон, жавоб ҳолати, текширув натижаси ва эълон қилинган материал ҳаволаси сақланади. Тасдиқланмаган даъволар статистик натижа сифатида кўрсатилмайди.

XI. ЎЗБЕКИСТОННИНГ АХБОРОТ ХАВФСИЗЛИГИ ВА МИЛЛИЙ МАНФААТЛАР

«Медиа Ниқоб» Ўзбекистонга дахлдор ахборот жараёнларини холис ўрганишни муҳим вазифа деб билади. Мамлакатнинг суверенитети, конституциявий тузуми, миллий манфаатлари, халқаро нуфузи ва жамият барқарорлигига тааллуқли жиддий даъволар манба ва далиллар асосида текширилиши керак.

Давлат тўнтариши, конституциявий тузумни издан чиқариш ёки ташқи ташкиллаштириш ҳақидаги даъволар ҳам фақат ишончли далиллар мавжуд бўлганда факт сифатида баён этилади.

2022 йил июль ойида Қорақалпоғистонда юз берган воқеалар мамлакат барқарорлиги ва ахборот муҳитини ўрганиш қанчалик муҳимлигини кўрсатган.

Ўша даврда расмий баёнотларда вазиятни беқарорлаштиришга интилган кучлар ҳақида фикрлар билдирилган.

Воқеаларнинг ички ва ташқи омиллари, турли даъволар ва уларнинг далиллари мустақил, холис ва ҳужжатларга таянган ҳолда ўрганилиши лозим.

Ахборот хавфсизлиги жамиятни ёпиқ ахборот муҳитига олиб кириш ёки танқидий фикрни чеклаш дегани эмас.

Ташқи кучлар томонидан ташкил этилган ёки қўллаб-қувватланган бўлиши мумкинлиги ҳақидаги тахминлар ҳам мустақил текширув, ҳужжатлар ва ишончли манбалар билан тасдиқланиши керак.

Тахминни исботланган факт сифатида тақдим этиш мумкин эмас; айни вақтда, текширилиши лозим бўлган даъволарни далилсиз равишда четга суриш ҳам тўғри ёндашув ҳисобланмайди.

Унинг моҳияти — жамоатчиликнинг ҳаққоний маълумот олиш ҳуқуқини ҳимоя қилиш, ҳар қандай даъвони текшириш ва манипуляция орқали одамларни адаштиришнинг олдини олишдир.

XII. ЯКУНИЙ МАҚСАД ВА ШИОР

«Медиа Ниқоб» нашри ва унинг Стратегик коммуникациялар ва халқаро ҳамкорлик маркази ахборот маконида ҳақиқат, ишонч ва масъулиятни мустаҳкамлаш, ахборот хуружлари муаммоларини далиллар асосида ўрганиш, жамоатчиликни ишончли маълумот билан таъминлаш ва халқаро эксперт мулоқотини ривожлантиришга хизмат қилади.

Бизнинг мақсадимиз — ахборотни кўр-кўрона қабул қилиш ёки инкор этиш эмас, балки уни текшириш, далилларни қиёслаш ва асосланган хулоса чиқариш маданиятини ривожлантиришдир.

«АХБОРОТ ОРТИДАГИ ҲАҚИҚАТНИ ИЗЛАЙМИЗ. СОХТА ХАБАРЛАРНИ ТЕКШИРАМИЗ. ДАЛИЛЛАРНИ ТАЛАБ ҚИЛАМИЗ. ҲАҚИҚАТНИ ҲИМОЯ ҚИЛАМИЗ.»

Бизнинг мезонимиз — далил.
Бизнинг усулимиз — холис текширув.
Бизнинг бурчимиз — жамоатчилик олдидаги масъулият.
Бизнинг мақсадимиз — ишончли ахборот, онгли жамият
ва тинчликка хизмат қилувчи мулоқот.

«МЕДИА НИҚОБ» АСОСЧИСИ
АКБАР НУРИМБЕТОВ

ЎЗБЕКИСТОН

25-октябрь 2026 йил

МАНБАЛАР ВА ҲАВОЛАЛАР

Қуйидаги манбалар халқаро воқеалар мисоллари ва коалициянинг аввалги эълон қилинган материалларини текшириш учун келтирилди.

Интернет тармоқлари орқали тарқатилган материаллар Бутунжаҳон Коалициясининг ўз баёнотлари ва фаолият тавсифини акс эттиради.

[1] Буюк Британия парламенти, Police response to the 2024 summer disorder — Southport воқеасидан кейинги нотўғри маълумотлар ва тартибсизликлар муҳити ҳақида.
https://publications.parliament.uk/pa/cm5901/cmselect/cmhaff/381/report.html

[2] RTVE Verifica, “Torre Pacheco: los bulos de redes sociales sobre la agresión”, 12 July 2025.
https://www.rtve.es/noticias/20250712/desinformacion-redes-agresion-hombre-torre-pacheco/16661972.shtml

[3] RTVE Verifica, “Bulos y desinformación sobre las protestas antiinmigrantes en Belfast”, 10 June 2026.
https://www.rtve.es/noticias/20260610/bulos-desinformacion-sobre-protestas-antiinmigrantes-belfast/17109430.shtml

[4] Le Monde, “October 17 protests triggered a large-scale wave of disinformation, both in France and abroad”, 26 October 2026.
https://www.lemonde.fr/en/les-decodeurs/article/2026/10/26/october-17-protests-triggered-a-large-scale-wave-of-disinformation-both-in-france-and-abroad_6764551_8.html

[5] 2019 йил 24 январ куни Германиядаги Deutsche Welle материаллари юзасидан эълон қилинган мурожаат.
https://mutabar.org/ru/2019/01/24887

[6] 2019 йилнинг 25-февраль куни Париждаги суд жараёнига бағишланган мурожаат.
https://mutabar.org/ru/2019/02/25517

[7] 2019 йилнинг 26-март кунги Вена ва Кишинёвдаги акцияларга оид материал.
https://mutabar.org/ru/2019/06/26883